Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент сув таъминот” МЧЖнинг Қибрай туман бўлими чилангари С.Р. ва бошқалар “М-Р.” МЧЖнинг ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига М.Р.дан 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритишиб, тадбир давомида қолган 200 АҚШ долларини С.Р. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.