Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Тадбиркорлар мактаби”нинг Самарқанд филиали ташкил этилди
19.10.2022 18:16,  
19

Самарқанд вилоятида “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди. Марказ Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти биносида ташкил этилди.

Президентимизнинг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қурилиш материалларини ривожлантиришга қаратилган вазифалар билан бирга саноат корхоналари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, бунда тренинг дастурларидан кенг фойдаланиш вазифалари белгиланган.

Шунга кўра, ўтган йили Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказида тадбиркорлар ва манфаатдор аҳоли вакиллари учун қисқа муддатли ўқув курслари ўтказиб келинмоқда.

Самарқандлик кўп сонли тадбиркорлар ва фуқароларнинг таклифларига биноан марказ ушбу ҳудудда ҳам ташкил қилинди.

Марказ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда йўлга қўйишга қаратилган 24 соатлик дастлабки ўқув курслари ўтказилди.

Унда тингловчилар тармоққа доир муҳим йўналишларда замонавий билимларга эга бўлди, молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.

Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчилар ўз ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб олгунга қадар марказ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади.

Махсус курслар бошқа вилоятларда ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан