Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади
15.04.2020 16:41,  
5267

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 15 апрель куни онлайн брифинг давомида маълум қилди.

«Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Энди 1−2 кунда тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишяптики, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда. Шу нуқтайи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1−2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз», деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

Бош вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, иқтисодий йўналиш бўйича ҳукуматнинг асосий вазифаси карантиндан кейин иқтисодиётни тиклашдир. Шу муносабат билан мамлакатда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият барқарорлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалигини молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Республика махсус комиссиясининг қурилиш соҳаси учун карантин чораларини кучсизлантириш қарори соҳани очиқ молиялаштиришга туртки бўлиши айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан