Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорларнинг банк ҳисоб варағидаги маблағлар дахлсизлиги бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
24.01.2023 18:47,  
40

Унга кўра, банк ҳисоб варақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйишда маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан "Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисоб варағидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб варақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз кўчириш ёки олиб қўйиш ҳолатлари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Яъни, тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб варақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга имкон яратади.

Шунингдек, мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг ҳуқуқий ҳимояси самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан