Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштириб “Lacetti” олган фирибгарлар ушланди
1.12.2022 08:53,  
50

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Т.М., Д.А. ва М.И. “Э.Э.” МЧЖни ташкил қилиб, ижтимоий тармоқларда ўзларида мавжуд бўлмаган қурилиш материалларини етказиб бериш ҳақида эълонларни тарқатишиб, 3 та тадбиркорга қурилишда ишлатиладиган йирик арқонларни етказиб бериш учун жами 526,8 млн сўмини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш орқали ўзлаштирганликлари ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини харид қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “А.” МЧЖнинг собиқ раҳбари Л.Х. жорий йилнинг феврал-октябр ойларида молиявий-хўжалик бўйича директор лавозимида ишлаган даврида МЧЖнинг 290,9 млн сўмини яқин қариндошлари ва танишларининг тўлов карталарига ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 168-моддаси (фирибгарлик), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан