Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорларнинг мулкини ўзлаштирган шахслар аниқланди
11.01.2023 20:10,  
82

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.S.” МЧЖ ва “E.I.” МЧЖларнинг омбор мудири Ф.Р. ушбу корхонага тегишли 215,1 млн сўмлик хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “C-T.” МЧЖ савдо менежери А.Т. 49 нафар фуқаронинг сайёҳлик йўлланмаси учун тўланган 207,2 млн сўм нақд пулни кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.K.” МЧЖнинг Уйчи тумани филиали раҳбари У.Х. ва кассири О.А. корхонанинг маиший техника маҳсулотларини сотувидан тушган 109,4 млн сўмни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан