Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қиладиган янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
27.11.2022 16:02,  
49

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «очиқ мулоқоти»да айтиб ўтилганди.

Аҳоли ва тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг солиқ юкини камайтиришни тақозо этмоқда.

Доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари билан тузилган ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари бўйича ижара тўловлар ер солиғига тенглаштирилмоқда, шунингдек ушбу ер участкалари бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилади.

Шароити «оғир» бўлган туманларда янги ташкил этилган тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқлари ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, электротехника тармоқ корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларини ривожлантириш мақсадида, вақтинчалик солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан