Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиғи бўйича 292 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд
19.12.2022 19:30,  
12

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи солиқ даври учун 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши лозим.

корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи - ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келмоқда.

Жумладан, 140 343 та корхона ва ташкилотдаги 385 644 нафар ходимнинг 451 866 та солиқ объекти бўйича 292,1 млрд сўм (мол-мулк солиғи бўйича 110,6 млрд сўм ва ер солиғи бўйича 181,5 млрд сўм) миқдорида тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар соҳалар кесимида ўрганилганда:

- саноат соҳасидаги 19 732 та ташкилотда ишловчи 114 538 нафар ходимнинг солиқ қарзи 130 726 та объектда 73,7 млрд сўм (25,2%);

- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 42 511 та ташкилотда ишловчи 73 217 нафар ходимнинг солиқ қарзи 83 986 та объектда 70,1 млрд сўм (24%);

- савдо соҳасидаги 36 165 та ташкилотда ишловчи 56 858 нафар ходимнинг солиқ қарзи 71 601 та объектда 47,1 млрд сўм (16,1%);

- қурилиш соҳасидаги 9 684 та ташкилотда ишловчи 37 101 нафар ходимнинг солиқ қарзи 43 426 та объектда 32,2 млрд сўм (11%);

- ташиш ва сақлаш соҳасидаги 5 181 та ташкилотда ишловчи 29 845 нафар ходимнинг солиқ қарзи 33 683 та объектда 18,2 млрд сўм (6,2%);

- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 8 026 та ташкилотда ишловчи 13 077 нафар ходимнинг солиқ қарзи 16 327 та объектда 11,3 млрд сўм (3,9%);

- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 3 487 та ташкилотда ишловчи 8 043 нафар ходимнинг солиқ қарзи 9 675 та объектда 5,1 млрд сўм (1,7%);

- ахборот ва алоқа соҳасидаги 1 503 та ташкилотда ишловчи 7 002 нафар ходимнинг солиқ қарзи 7 996 та объектда 3,8 млрд сўм (1,3%);

- бошқа фаолият турлари соҳасидаги 14 054 та ташкилотда ишловчи 45 963 нафар ходимнинг солиқ қарзи 54 446 та объектда 30,6 млрд сўмни (10,5%) ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан