Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш бўйича қандай чора-тадбирлар кўзда тутилган?
11.11.2022 18:32,  
36

2022 йил 1 июлдан:

Қуйидагиларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди:

бўш турган бинолар;

фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари;

яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар;

тугалланмаган қурилиш объектлари;

ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкалари.

мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилади;

солиқ органлари мониторинги давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади;

юқори хавф даражаси аниқланган тадбиркорларнинг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан 5 кун олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади. Ушбу муддатда камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, ҚҚС гувоҳномаси тўхтатиб турилади.

Амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлиши ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлик ҳолатлари бундан мустасно.

2023 йил 1 мартга қадар:

EHF'да ёки онлайн-НКТ чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (MXIK)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмайди;

хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни “E-aktiv” AAT акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан