Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорни ҳақорат қилган Вазирлар Маҳкамаси ходими ишдан ҳайдалди
17.08.2019 12:02,  
31

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида икки фуқаронинг тортишуви акс этган видеолавҳа тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълум бўлишича, уларнинг бири Ҳукумат идораси вакили, иккинчиси тадбиркор бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳукумат порталининг Gov.uz сайтида расмий эълон берилди. 

"Facebook” ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди", дейилади хабарда.

Айни вақтда, давлат идораси вакилининг ишдан бўшатилиши ҳам ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан