Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорнинг 20 000 АҚШ доллари ва 50  млн сўмини қўлга киритган фирибгар аниқланди
16.11.2022 14:12,  
50

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.А. “N.F.” МЧЖ раҳбари Ж.М.нинг ишончига кириб, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзини МЧЖ раҳбари этиб тайинлаб, ушбу корхонага қарашли бинони гаровга қўйиш орқали “S.S.” МЧЖга тижорат банки филиалидан 180 000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришиб, бунинг эвазига “S.S.” МЧЖ раҳбари А.К.нинг 20 000 АҚШ доллари ва 50  млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан