Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: Omicron’нинг BA.2 субнамунаси “оригинал”ига қараганда юқумлироқ
1.02.2022 11:59,  
43

Коронавируснинг Omicron намунасининг BA.2 субнамунаси кенгроқ тарқалишга улгурган BA.1 субнамунасига қараганда юқумлироқдир. Данияда олиб борилган тадқиқот натижалари шундай хулоса қилишга асос бўлмоқда. У эмланган кишиларга ҳам юқа олади, дейилади "Рейтер" хабарида

2021 йил декабрь 2022 йил январь ойлари давомида коронавирусни юқтирган 8,5 мингдан ортиқ оила таҳлил қилинганида аниқланишича, инсонлар BA.2 субнамунасини BA.1 субнамунасига нисбатан 33 фоизга кўпроқ юқтирган. 

Умуман, дунё бўйича BA.1 “original” субнамунаси омикронни юқтириш ҳолатларининг 98 фоизида учрамоқда. Аммо, унинг BA.2 кўриниши Данияда жуда тезлик билан тарқамоқда ва январ ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлаб BA.1 га нисбатан устунликка эга бўла бошлади. 

Тадқиқот натижаларига кўра, BA.2 субнамунаси BA.1’га нисбатан 33 фоизга юқумлироқ, деб хулоса қилиш мумкин. 

Бугунги кунда BA.2 АҚШ, Буюк Британия, Швеция ва Норвегияда ҳам қайд қилинган, бироқ бу мамлакатларда камроқ тарқаган. 

Шу билан бирга, BA.2 субнамунаси BA.1 субнамунасига нисбатан “кучлироқ” экани ҳам маълум бўлди. Яъни, эмланган ва қўшимча эмланган кишилар иммунитетидан “қоча олади”. 

Шунга қарамай, COVID-19’га қарши эмдорилар муҳим аҳамиятга эга. Чунки, тўлиқ эмланганлар ва қўшимча эмланганлар субнамуналарни камроқ юқтиради ва тарқатади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан