Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: “Омикрон” бемор танасида 10 кунгача сақланиши мумкин
18.02.2022 16:53,  
51

“Омикрон” — коронавируснинг аввалги штаммларига қараганда энг юқумлиси. Бу борада олимлар ҳам, мутахассислар ҳам якдил хулосада. Аммо у инсон танасида қанча вақт сақланади? Бемор вирусни бошқаларга неча кун давомида юқтириши мумкин?

Яқинда АҚШлик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, энг хавфли муддат — касалликнинг дастлабки уч куни. Чунки айни шу даврда танадаги вирус юки энг юқори даражаси бўлади. 

“Вирус — тирик модда эмас, балки генетик код, — дейди олимлар. — У ташқи муҳитда ҳимоя қобиғида сақланади. Соғлом ҳужайралар ичида эса у  илдиз отади ва танамиздаги оқсиллар, фермент тизимлари ёрдамида у кўпаяди".

Маълум бўлишича, “омикрон” инсон организмига кирганида, ҳали танада унга қарши етарлича ҳимоя бўлмайди. Оқибатда вирус шу даврда фаол кўпаяди. Фақат уч кун ўтиб, иммунитет тизими ўзига хос ҳимоя функцияларини ишга туширади ҳамда антитаначалар ҳосил қила бошлайди. Бу эса инфекцияларни аста-секин ўлдиради. 

Таҳлилларга кўра, коронавируснинг “дельта” штамми бир ҳафта ичида организмда кўпайган. “Омикрон” учун эса дастлабки уч кун кифоя. 

Тадқиқот учун янги вариантни юқтирган 37 нафар бемор танлаб олинди. Уларда вирус юки касалликнинг дастлабки уч кунида юқори бўлиши аниқланди. Тўртинчи кундан бошлаб эса кўрсаткичлар пасайиб, ўртача 7-9 кун ичида инфекция танадан бутунлай ғойиб бўлди.

“Аслида бу ҳолат ҳар бир бемор учун индивидуал характерга эга, — дейди экспетрлар. — Масалан, иммунитети заиф, ортиқча вазнга эга ва ёндош касалликлари бор кишиларда уч кундан кейин вирус камая бошлашига кафолат йўқ. Аксинча, бундай одамларнинг саломатлиги кундан кунга ёмонлашиши ҳам мумкин”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан