Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таҳлилчилар 2020 йилда доллар курси пасайишини тахмин қилишмоқда
3.01.2020 09:59,  
1251

​Декабр ойи Америка доллари учун охирги икки йилдаги энг ёмон ой бўлди - бир ойнинг ӯзидаёқ 2%га арзонлади. АҚШ-Хитой савдо уруши ҳамда Fedʼнинг фоиз ставкаларини пасайтириши доллар курси пасайишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблашмоқда Bloomberg таҳлилчилари.

​Bloomberg агентлигининг дунёнинг 10 муҳим валютасининг долларга нисбатан курсини кўрсатиб берадиган Bloomberg Dollar Spot индекси бор. Мана шу индекс декабр ойида 2%га пасайди.

Доллар кучсизланишининг биринчи сабаби АҚШ-Хитой ӯртасида давом этаётган савдо уруши. "2019 йилда доллар химояланадиган актив сингарм қўллаб-қувватланди. Бироқ ҳозир савдо уруши давом этмоқда. Узоқ муддатли истиқболда доллар кучсизланади", - дейди ABN Amro банкининг валюта бозорлари бўйича мутахассиси Жоржетта Бул.

Иккинчи сабаб эса АҚШ Марказий банки - Федерал захира тизими (ФЗТ)нинг юритаютган сиёсати. 2019 йилда у 3 маротаба базавий ставкаларни пасайтирди. ўзгаришлар иқтисодий ўсишни ушлаб туриш учун қилинган бўлса-да, у Америка давлат қимматли қоғозлари даромадлилиги ва жозибадорлиги пасайишига "ҳисса қўшди".

ХВФ прогнозларига кўра, бу йил жаҳон иқтисодиёти 3.4%га ўсади, АҚШники эса 2.1%га.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан