Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиланд соҳилларида 20 йил деганда ноёб терили тошбақалар пайдо бўлди
23.04.2020 13:30,  
334

Таиланднинг машҳур туристик соҳилларида 20 йил ичида биринчи марта ноёб терили тошбақаларнинг катта гуруҳи пайдо бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Коронавирус туфайли ушбу соҳиллар ҳозирда сайёҳлар учун ёпилган. Экологларнинг айтишича, охирги йилларда камайиб бораётган ноёб жониворлар Пҳукет соҳилларида сўнгги ўн йилликларнинг энг катта галаларидан бирини ҳосил қилган.

Пҳукет денгиз биологияси маркази директори Конгкиат Киттиватанавонга кўра, ўтган йили унчалик кўп тухум қўйилмаганди, чунки тошбақалар балиқ ови мавсумида ўлдирилиши хавфи юқори бўлади.

Амфибиянинг бу тури дунёдаги энг катта денгиз тошбақаси бўлиб, улар Таиландда йўқолиб кетиш хавфи остида. Ҳайвонлар тухумларини қоронғи ва сокин жойларга қўймоқда, улар буни сайёҳлик пляжларида қила олмайди.

Мутахассислар, шунингдек, нафақат бу тошбақалар, балки минтақада яшайдиган дельфинлар ва дугзалар каби бошқа денгиз турлари ҳам кўпайганлигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан