Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиландда маст ҳайдовчилар 15 суткага ўликхонага юборилади
12.04.2016 12:44,  
13

Таиландда маст ҳолда транспорт воситаси бошқарган ҳайдовичлар 15 суткага ўликхонага ишга юборилади, Таиланднинг Кхао Сот нашрига асосан Sputnik бу хақда хабар беради.

“Сонгкран байрами давомида маст ҳолда қўлга олинган ҳайдовчилар, судда айбдор деб топилганда, 15 суткалик мажбурий меҳнат билан жазоланади. Мастилик оқибати нималарга олиб келишини ўз кўзлари билан кўришлари учун, касалхона ва ўликхоналарга санитар сифатида ишлашга юборилади”, — деди Таиланд полцияси Бош бошқармаси режалаштириш бўлими бошлиғи, полковник Криангдет Чантхаравонг

Маълум бўлишича, Таиландда апрелда нишонланадиган – Сонгкран байрами вақтида мамлакатда бир неча кун дам олиш эълон қилинади. Миллий анъанага кўра ушбу байрамни барча тирик оила аъзолари билан биргаликда нишонлаш керак.

Шу сабабдан катта шаҳарларда яшаётган Таиландликлар ўз қишлоғи ёки бошқа шаҳарларга йўл олади. Иккинчидан, байрам туфайли кўплаб алкогол ичилади.

Оқибатда ушбу байрам давомида Таиладда жуда кўп ЙТҲ лар содир бўлади ва минглаб одамлар қурбон бўлади. Статистикага кўра ушбу байрам кунлари ичида Таиланд йўлларида ҳар соатда 2,3 одам ҳалок бўлади, 160 киши яраланади.

Полиция таъкидлашича,қоидабузарларни боғга ёки кутубхоналарга ишлашга жўнатиш билан керакли натижага эришиб бўлмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан