Таиландда минглаб оч маймунлар одамларга ҳужум қилмоқда

Таиландда минглаб оч маймунлар одамларга ҳужум қилмоқда

Таиландга сайёҳларнинг мамлакатда яшайдиган маймунларни овқатлантириши анъанага айланган. Аммо бу йил коронавирус туфайли чет элдан меҳмонлар келмади. Энди минглаб оч маймунлар маҳаллий аҳолининг овқатини ўғирламоқда. Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.

Таиланднинг Лопбури шаҳрида карантин пайтида сони сезиларли даражада кўпайиб кетган макакалар аҳолини даҳшатга солмоқда. Порталга кўра, маймунлар икки ярим мингга етган.

Илгари улар сайёҳлар томонидан озиқлантирилган. Аммо коронавирус пандемияси туфайли шаҳарга ташриф буюрувчилар йўқ. Маймунлар оч. Улар дўкон деразаларини синдириб, одамлардан овқат сўрашади ва ўғирлашади, йўловчиларга ҳужум қилишади. Пандемия сабабли маҳаллий дўконларнинг сотувчилари деярли ишсиз қолишди, дейилади хабарда. Тайландликларнинг айтишича, вазият ҳеч қачон бундай оғир бўлмаган.

"Бир сония ҳам чалғиб бўлмайди. Ташқарига чиқишингиз билан улар музлатгични озиқ-овқат билан ўғирлашади", - дея шикоят қилади маҳаллий аҳоли.

Бундан ташқари, маймунлар маҳаллий аҳолига ҳужум қилиб, одамларни тишлайдилар. Ушбу нохуш ҳодисалар туфайли маҳаллий ҳокимият маймунларни ветеринария врачлари текшириши учун тутиб олишни бошлади. Августга қадар 500 маймун текширилиши режалаштирилган.