Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Такси ҳайдовчилари учун яна бир мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин
17.03.2022 08:21,  
119

Қонунчилик палатасининг 15 март куни бўлиб ўтган мажлисида «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ҳужжатда ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга енгил автотранспортда йўловчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам ташувчи мақомини берилиши кўзда тутилмоқда.

«Демак, якка тартибдаги тадбиркорлар ўзи олиб юрадиган йўловчиларнинг олдидаги фуқаролик мажбуриятини суғурталаш керак. Шунингдек, ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга енгил автотранспортда ташиш буйича хизматлар кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларнинг ҳаёти соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиниши белгиланмоқда», — деди депутат Акшагул Тулегенова.

Унинг сўзларига кўра, «таксист, тўртта йўловчини ўзи билан олиб юради, йўл транспорт ҳодисаларига учраши мумкин. Ўшанда ташувчи ўзи тўлаган суғурта компаниясига мурожаат қилиб, йўловчиларнинг соғлиғига, мол-мулкига етказган зарарини тўлаб беради».

Депутат Ўктам Исломов «ташувчига белгиланаётган мажбурий суғуртани ихтиёрий бўлиши керак», дея муносабат билдирди.

«Бу нарса ихтиёрий бўлиши керак бўлади. Чунки, автомашина автохалокатга учрагандан кейин фуқароларга ёки юкга нисбатан етказилган зарарни қоплаш бу аввало ташувчининг мажбурияти ҳисобланади. Агар бу нарсани [ташувчи] хоҳлайдиган бўлса суғурта қилиш керак… Лекин, биз буни мажбурият этиб юклаб „сен албатта мажбуран суғурта қилинасан“ дейишимиз нотўғри бўлади», — деди у.

Депутат Дониёр Ғаниев эса бу қарор тўғри эканлигини таъкидлади.

«Баъзида кўпчиликнинг манфаати учун озчиликка қандайдир мажбурият юклашга тўғри келаяпти. Чунки, тўрт мингга яқин якка тартибдаги тадбиркор суғурта қилишга мажбур бўлиши мумкин. Лекин, биз бу суғурта орқали тўрт мингга яқин якка тартибдаги тадбиркор таксичилик хизматини кўрсатадиган 400 минг, балки 4 миллион кишининг ҳуқуқларини ҳимоя қилган бўламиз. Қанчалик оғир бўлмасин, бу қонуний тўғри қарор», — деди депутат.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда маъқулланди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан