Ҳозирда такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилмаган. Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлигини бош бошқармаси хабар бермоқда.
"Етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи йўналишли таксиларга ҳали йўловчи ташиш учун рухсат берилмаган, бироқ Тошкентда айрим ҳайдовчилар ҳам етказиб бериш ҳам йўловчи ташиш билан шуғулланишмоқда", - дейилади бошқарма мултимедиа маркази томонидан тайёрланган видеороликда.
ЙПҲ инспектори Акбар Ҳакимовнинг видеода айтишича 30 апрел куни Тошкент шаҳар Махтумқули кўчасида Нексия ҳайдовчиси тўхтатилган. Унинг етказиб бериш хизматини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган, аммо машина салонида йўловчи бор эди.
"Ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома имзолади", - дейилади хабарда.