Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги банкоматларда ўзбекча ва тожикча менюлар пайдо бўлди
5.12.2019 17:28,  
268

Россиянинг Сбербанк давлат банкига қарашли банкоматларнинг 80 %дан ортиғи ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатишни бошлади, деб хабар бермоқда Ведомости.

“Нақд пул олиш, ҳисобдаги пул-маблағларни текшириш ҳамда мобил алоқа воситаларига тўловлар каби хизматлар бу тилларда ҳам таклиф этилмоқда”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, банк офисларида хорижий фуқаролар орасидаги машҳур молиявий маҳсулотлар, масалан дебет карта каби, тақдимотлари инглиз, ўзбек ва тожик тилларида ўтказилади.

“Хорижий фуқаролар банк маҳсулотлари ва хизматларидан фаол тарзда фойдаланишади. Биз хизматларимизни мижозларнинг она тилларида таклиф қилиниши улар ва банк орасидаги муносабатларни янада яқинлаштиришини англадик”, - деди Сбербанкнинг “Махсус ечимлар” дивизиони директори Aлександра Aлтухова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан