Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талаба қизнинг ёзган мақоласи учун таҳдид қилган маҳалла раисига «ҳайфсан» берилди
15.09.2020 11:12,  
755

«Мақолам учун маҳалла раиси таҳдид қилди, дадамни дўппослашди» сарлавҳали хабар Навоий вилояти прокуратураси томонидан муаллифнинг тақдим қилган ҳужжатлари асосида қўшимча тарзда текширилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, М.Пўлатованинг «Эфир учун қилинаётган эҳсонлар» сарлавҳали мақоласи «Навоий зиёси» газетасида чоп этилгач, унинг хонадонига Кармана тумани, «Боғишамол» МФЙ раиси Мақсуд Пардаев келиб, муаллиф маҳалладаги ҳолатни ўрганмасдан мақола ёзганини важ қилган.

"Маҳалла раиси ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган.

Текшириш натижасига кўра, 12.09.2020 йилда М.Пардаевга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, «ҳайфсан» эълон қилинди.

Қайд этиш жоиз, «Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, журналист журналистик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 10-моддасида журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари белгилаб ўтилган. Уларга кўра, журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади. Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди. Унинг журналистик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб қилиш тақиқланади.

Шундай экан, журналистлар фаолияти давомида турли босим ёки тазйиқ ўтказиш йўли билан уларнинг иш жараёнига аралашиш қонун билан ман этилган.

Бу борада қонунларга тўлиқ риоя этиш, ҳар бир ҳаракат оқибатидан тўғри хулоса чиқариш, қонунни бузганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги тамойилини унутмаслик лозим", - дейилади идора хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан