Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талабалар турар жойларида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган
8.02.2022 10:58,  
90

Маълумки, 2022 йил 7 февралдан бошлаб барча таълим ташкилотларида ўқув жараёни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказилмоқда.

Ҳудудлардан келиб таҳсил олаётган талабаларнинг жойлашиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, талабаларга қулайлик яратиш, доимий яшаш ҳудудидан таълим муассасаларига исталган вақтда етиб келишларини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалар турар жойларида жадвал асосида тьюторлар жамоасидан иборат 24 соатлик навбатчилик ташкил этилган. 

Бундан ташқари, талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш сектори томонидан ижара уй топишга қийналаётган талабалар муаммоларини бартараф қилиш учун маҳалла раислари ва ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб, ҳудудлардан 36 738 нафар талаба Тошкент шаҳрига етиб келган. Уларнинг 10 032 нафари олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларига, 18 204 нафари ижара хонадонларига, 8 502 нафари яқин қариндошлариникига жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан