Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таълим инспекцияси малака тестида қатнашган рус тили ўқитувчилари эътирозига муносабат билдирди
5.04.2022 03:44,  
257

Ушбу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби қуйидагиларни маълум қилди.

Сўнгги йилларда юртимизда рус тилини ўқитиш сифатини яхшилаш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда уларни моддий қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши йўлга қўйилди. Ушбу ўқитувчиларга аттестациясининг малака тест синовларига жалб қилмасдан энг юқори балл бериш тартиби жорий қилинди. Бундан ташқари, россиялик малакали мутахассислар ташриф буюриб рус тили ўқитувчилари малакасини оширишга кўмаклашишди.

Кўпчилик ўқитувчилар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланишмоқда. Хусусан, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга 3600 нафар рус тили фани ўқитувчиларига 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилаётган малака (тест) синовларига жалб қилинмасдан энг юқори балл берилди. Сертификатини аттестация ҳужжат топшириш якунланганидан кейин олган педагогларда эса 2022 йилнинг иккинчи ярмида аттестацияда иштирок этмасдан тоифа олиш имконияти мавжуд.

Жорий йилда таълим тили рус тили бўлмаган мактаб ўқитувчилари учун ўтказилаётган малака (тест) синовларида ушбу сертификатни ола олмаган ёки ҳали олишга улгурмаган 9391 нафар ўқитувчи жалб қилинган. Тест синовлари натижасига кўра Республика бўйича ўртача балл 40 баллни (80 баллга нисбатан) ташкил этган.

C1 даражадаги халқаро ва миллий сертификати бор педагогларимиз билан қўшиб ҳисобланганда жами 4786 нафар (36.84%) педагоглар тоифасини оширган, 1187 нафар (9.14%) педагог тоифасини сақлаган ва 7018 нафар (54.02%) педагог салбий натижа қайд этган. C1 даражадаги халқаро ва миллий сертификатисиз ўқитувчилар кесимида таҳлил қилинганда 2373 нафар (25 фоиз) педагог ижобий натижа қайд этган. Салбий натижа қайд этган педагогларнинг 70 фоизи навбатдан ташқари ўз ихтиёри билан аттестацияда иштирок этган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандига асосан уларга нисбатан салбий қарор чиқарилмайди ҳамда улар амалдаги тоифаси бўйича маош оладилар.

Ҳар йили малака (тест) синовлари олдидан апробация синовлари ташкил этилади. Ушбу жараёнлар ҳақиқий имтиҳон жараёнларига яқинлаштирилган бўлиб, 40 та тест топшириғи бир соат вақт берилади. Натижаси эса, ўқитувчиларни янги мазмундаги тест формати билан таништириш, вақт меъёрларини синовдан ўтқазиш ҳисобланади. Мисол учун, апробация жараёнида жами 40 тест учун ўртача 55 минут сарфлашган бўлса, бу ҳақиқий имтиҳонда 56 дақиқани ташкил этади.

Кўпчилик педагогларимиз эскича тестларга ўрганиб қолишганлиги аттестация жараёнида сезилиб қолди. Замонавий педагогик технологияларга асосланган, мослаштиришни, мантиқий қиёслашни талаб этувчи, янги шаклдаги тестларни оғриқли қабул қилишди. Барча тест саволлари амалдаги таълим дастурига мувофиқ ва Давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда тузилган.

Ушбу фандан аппеляция жараёнида иштирок этган мурожаатчиларга фан мутахассиси томонидан қаерда хато қилганлигини тушунтириб берилди.

Барча фанлардан шу жумладан, рус тили (миллий мактабларда) фани тест тузиш учун аввалги йилларда ўтказилган малака (тест) синовлари доирасида юқори натижа қайд этган малака ўқитувчилар жалб этилган. Ушбу экспертларни саралаб олиш, 3 босқичли жараён бўлиб, биринчиси ўз мутахассислигини бўйича синовдан ўтказилади. Кейинги босқичда, тестология соҳасида билим ва кўникмалари ўрганилади. Иккала босқичдан ижобий ўтган экспертларни суҳбат жараёни қарши олади. Таълим инспекциясида тест тузувчи ҳамда унга тақриз ёзувчи экспертлар алоҳида шакллантирилган бўлиб, ҳар бир тест саволларига тақриз ҳамда тарқатмаслик борасида кафолат хати ёзилади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳукумат қарорига асосан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб чет тили фани ўқитувчилар, шу жумладан рус тили (миллий мактабларда) фани ўқитувчилари аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш,ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилади. Синовларни янгича тартибда ўтказиш учун айни пайтда илғор хорижий тажрибалар ўрганилмоқда.

Бунда С 1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолинади.

Айни кунларда аттестациядан ўта олмаган айрим педагоглар Telegram ижтимоий тармоғида гуруҳ ташкил қилган ҳолда ҳамкасблари ўртасида юқори турувчи ташкилотларга кўпроқ ариза берилса, депутатларга, журналист ва блогерлар мурожаат қилинса, ижтимоий тармоқларда кўпроқ эътирозлар билдирилса натижалар бекор бўлиб балл қўшиб берилиши ёки қайта имтиҳон ўтказилиши мумкин дея хато тарғиботлар олиб боришмоқда. Ҳаттоки блогерлар орқали эътирозларни эълон қилиш учун пул йиғиш таклифлари илгари сурилмоқда.

Ҳурматли педагоглар ушбу тарғиботларга ишониб қимматли вақтингизни бекорга сарфламай Таълим инспекциясига ўрнатилган тартибда мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз. Ҳудудларда бўлган ўқитувчиларга ЗООМ дастури орқали мулоқот ташкил қилиш имконияти бор.

Биз эътирозлар бўйича устозларни тинглашга, мулоқот қилишга ва тестларда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб беришга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан