Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Танадаги шиш ва кўкаришлар юрак хасталиклари белгиси бўлиши мумкин
29.03.2022 17:28,  
236

Қадимда табобат илми билимдонлари инсонларнинг ташқи белгиларига қараб ички хасталикларига ташхис қўйишган. Ҳозирги замонавий тиббиётда ҳам бунинг илғор методлари кенг қўлланилмоқда. 

Аммо шу йўл билан дерматолог мутахассис кардиологик хасталикни аниқлаши мумкинми? Албатта, мумкин! Фақат унинг дастлабки белгиларини! 

Америкалик шифокорларнинг изланишлари буни тасдиқлади. Яъни АҚШ дерматология академияси мутахассислари юрак касалликларининг ташқи аломатларини маълум қилди. 

Уларнинг фикрича, тери ва тирноқлардаги “огоҳлантирувчи” ўзгаришлар, қолаверса, танада намоён бўладиган турли шишлар бунинг белгиларидир.

Масалан, иссиқ шароитда теридаги кўкаришлар қон таркибида кислород етишмаётганидан далолат бўлиши мумкин. Агар бундай ҳолатда зарур муолажалар амалга оширилмаса, тўқималар ҳалокати кузатилиши табиий. 

Терида кўк ёки бинафшаранг “тўр”лар пайдо бўлиши эса кичик артерияларда тиқинлар юзага келганини тасдиқлайди. Бу — тўқималар ва тана аъзоларнинг ички шикастланишига сабаб бўлади. 

Бироқ, тўрсимон нақшлар баъзи дори-дармонларга реакция сифатида ҳам ҳосил бўлади.  

Оёқларда пайдо бўладиган шишлар эса юрак фаолиятида бузилишлар кузатилаётганини англатади. Шунингдек, оёқларда суюқлик тўпланиши ҳам жиддий юрак хасталиклари ҳақида “сигнал” беради. 

Учи пастга эгилган тирноқлар ва шишган бармоқ учлари ҳам шифокорга бориш учун етарли асос. Чунки бу баъзида юрак ёки ўпка билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин. 

Тирноқ остидаги жароҳат билан боғлиқ бўлмаган қизил ёки бинафшаранг чизиқлар ҳам юрак хасталигига ишорадир.

Ўз навбатида, қўл ёки оёқ бармоқларида оғриқлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Негаки, бу ҳолатлар эҳтимол қон томирлари ёхуд юракдаги инфекциялар аломатидир?! 

Бинобарин кафт ва оёқлардаги жигарранг ёки қизғиш доғлар ҳам худди шундай касалликлар белгиси бўлиши мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан