Танишинг: 38 ёшли ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев

Танишинг: 38 ёшли ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарорига биноан, вазирликнинг янги раҳбари этиб Жамшид Хўжаев тайинланди. Бундан олдин Ж. Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси биринчи ўринбосари–Давлат бюджетини тўлдириш инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Элёр Ғаниев Президент аппаратига ишга ўтганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элёр Маджидович 1960 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1997 йилдан буён Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий ва Савдо алоқалари соҳаси   раҳбари вазифасида ишлаб келган. 2005-2006 ва 2010-2012 йилларда Ташқи ишлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган.

Жамшид Хўжаев 1979 йилда Фарғона вилоятида туғилган, миллати – ўзбек. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2003 йилда Бирмингем университетини (Буюк Британия) битирган (“Умид” жамғармаси гранти асосида).  2017 йил 14 августга қадар ТИФ Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Бугунга қадар Ҳисоб палатаси биринчи ўринбосари–Давлат бюджетини тўлдириш инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.