Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Танзила Нарбаева: Асосий вазифа ушбу маблағлар ҳақиқатда ўз эгасига тўлиқ етиб боришини таъминлашда
27.12.2022 19:47,  
68

Хабарингиз бор бугун Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда асосан 2023 йилги давлат бюджети кўриб чиқилди.

Дастлаб, Сенат раиси Танзила Нарбаева жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг ихчам ҳукумат юзасидан қарори борасида тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маъмурий ислоҳотларга қаратилган фармон ва қарори ҳам имзоланиб, ижро ҳокимияти тизими мутлақо қайтадан кўриб чиқилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди:

“Ҳукумат ва вазирликлардан тортиб ҳудудлардаги тузилмаларга қадар иш услуби, фаолият йўналишлари, қўйилаётган талаб ва вазифалар ҳам тубдан ўзгармоқда. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам Ҳукумат билан ишлашда янгича ёндашишимиз лозим. Қўмиталар ўз фаолияти йўналишида ҳамкорлик қилувчи тегишли давлат бошқаруви органлари билан ўзаро алоқа ва ишлаш услубларини қайтадан кўриб чиқишлари керак. Бунда ҳудудларни оламизми, вазирлик ёки идорани оламизми, уларни фаолиятини ўрганиш ва камчиликларни аниқлаш билан чекланмаслик зарур.

Зеро, парламентнинг асосий мақсади, ҳокимиятларнинг ўзаро тийиб туриш мувозанатини сақлаган ҳолда, халқ манфаатини таъминлаш йўлида ҳокимият бўғинлари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатишдан иборат.

Парламент фаолияти моҳияти ва мазмунига кўра қонунлар ижросини таъминлашга, ижро ҳокимияти устидан парламент назоратини ўрнатишга қаратилган.

Сенатнинг ҳар бир қўмитаси жойларга чиқиб, аҳоли фикрини ўрганиб, камчиликларни ҳал этиш бўйича тегишли вазирликлар билан биргаликда ишлаши зарур.

Шу ўринда ўз ваколат ва имкониятларимиздан самарали фойдаланган ҳолда, вазирлик, идора ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиш масаласига тубдан янгича ёндашишимиз талаб этилади”-дея таъкидлади Сенат раиси.

Шунингдек, мажлисда эшитув, ўрганиш, сўров ва бошқа турдаги парламент назорати инструментларидан янада самаралироқ фойдаланиш, ижро этувчи органлар фаолиятида очиқлик, натижадорлик ва юқори сифатни таъминлаш, қонунларни кўриб чиқишда ҳудудлар манфаати нуқтаи назаридан ёндошишга эътиборни янада кучайтириш таъкидлаб ўтилди.

Бунинг учун эса ҳар бир қўмита биринчи навбатда қонунлар муҳокамаси жараёнларига маҳаллий Кенгашларни, экспертлар ва жамоатчилик вакилларини фаол жалб этиши зарурлиги таъкидланди.

Қайд этиш жоизки, мамлакатни “ижтимоий давлат” тамойили асосида ривожлантириш йўналиши юзасидан Сенат Раиси:

Келаётган йилни Ўзбекистонда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дея эълон қилиниши замирида инсон қадри ва инсонга эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганлигига тўхталиб, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир йўналишида қонунчилик асосларини такомиллаштириш. Айниқса ижтимоий, иқтисодий суд-ҳуқуқ соҳаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш таъкидланиб, Сенат томонидан ўтган йилларда амалдаги қонун ҳужжатларининг ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳолатини қўмиталар томонидан мониторинг қилиш ва Ҳукуматга таклиф киритиш бўйича ижобий амалиёт йўлга қўйилганлиги қайд қилинди.

– Мазкур амалиётни эндиликда янада кучайтириш ва янги сифат босқичга олиб чиқишимиз лозим. Чунки Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилгандан сўнг, очиғи, унинг кейинги тақдири Ҳукуматнинг ўзига ташлаб қўйилмоқда. Ҳар бир ишлаб чиқилган таклиф бўйича барча босқичларда ижро ҳокимияти билан бевосита ҳамкорлик қилиш зарур, – дея қайд этди Танзила Нарбаева.

Сенат раисига кўра, Сенат қўмиталари томонидан 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритилган бўлиб, бунинг натижасида амалдаги ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича 7 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқил (4 таси янги таҳрирда)ган. Шунингдек, ҳозирда 13 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишув жараёнида турганлиги ҳамда яна 6 та Президент қарорлари қабул қилинганлиги айтиб ўтилди.

 

Шундан сўнг, назорат-таҳлил фаолияти ўрганилди

 

Қўмиталаримиз томонидан олиб борилаётган турли назорат тадбирлари:

– мутасаддилар эшитуви;

– жойлардаги ўрганишлар сони йилдан-йилга ўсиб бораётганлиги қайд этилиб, энди асосий эътиборни ҳудудга, айниқса маҳаллаларга қаратиш лозимлиги таъкидланди.

“Чунки ислоҳотлар биринчи навбатда маҳаллаларда амалга оширилмоқда ҳамда унинг натижаси ва самараси ҳам биринчи навбатда айнан маҳаллаларда кўриниши ва ҳис этилиши лозим.

Бу йўналишдаги ишларимиз янада самарали бўлиши учун маҳаллий Кенгашларни фаол жалб қилиб, аҳоли билан маслаҳатлашиб ҳудуддаги долзарб масалаларни Ҳукумат аъзолари олдида кўтариш ва уларнинг ечимини топишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Мурожаатда халқ билан мулоқотнинг янги бир шакли, яъни жойларда “Ҳукумат куни”ни ўтказиш йўлга қўйилиши таъкидлаб ўтилди. Аслини олганда, бу амалиёт сенаторларимиз учун катта имконият беради. Бу жараёнда сенаторлар кузатувчи эмас, балки фаол иштирок этишлари, бунда ҳудуддаги масалаларни уларнинг самарали ечими билан бирга Ҳукумат олдига қўйишлари лозим”-дея таъкидлади Сенат раиси.

 

 Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш

 

Ўтган давр мобайнида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга қаратилган бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилган бўлиб, Хабеас корпус” институти нормаларини миллий қонунчиликка янада изчил татбиқ этиш ҳамда уни қўллаш доирасини кенгайтиришга алоҳида урғу берилди. Фуқароларнинг шахсий эркинлик кафолатларини суд орқали ҳимояланишини таъминлаш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш бўйича санкцияни прокурордан судга ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу чоралар мамлакатда суднинг мақомини кучайтириш билан бирга, шахснинг ҳаёти, турар-жой ва мулкий ҳуқуқларининг дахлсизлигини асоссиз тарзда бузилишининг олдини олади. Шунингдек, Сенат раиси бу борада тегишли қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда қабул қилишда фаол тарзда иштирок этиш зарурлигини қайд этди.

Мурожаатномада бевосита сенаторлар эътибори марказида бўлиши лозим бўлган айрим масалалар ҳам айтиб ўтилди.

Жумладан, коррупцияга қарши курашишда депутат ва сенаторлар тегишли соҳаларни таҳлил қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича фаол бўлишлари, йўналишда масъул бўлган Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан доимий ҳамкорлик олиб бориш зарурати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан 2023 йилга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб тасдиқлаш лозимлиги таъкидланди.

– Бу фақат Суд-ҳуқуқ қўмитасининг иши эмас,  чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижросида ҳеч бир қўмита четда қолмаслиги ва бу жараёнга кенг жалб этилиш керак. Шунингдек, бюджет ҳисобидан бўлаётган қурилишларни ҳамда “ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳам ўрганиб бориш масалаларини назарда тутиш лозим, дея тўхталиб ўтди Т. Нарбаева.

Шунингдек, Сенат раиси мажлисда суд қарорлари ижроси билан боғлиқ масалага алоҳида тўхталиб, халқнинг суд тизимига бўлган ишончига жиддий салбий таъсир кузатилаётганлиги, суд қарорлари сўзсиз ижро этилиши ўрнига, ижро этилмаслиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини қайд этиб, суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Олий Суд, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳолатни атрофлича ўрганиб таклифларни тайёрлаш таклифини билдирди.

 “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ҳақида ахборот берган Молия вазирига Сенат Раиси чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратилаётган маблағ талабни тўлиқ қондириш учун етарлими, дея савол берди?!

Бу борада назоратнинг аниқ, шаффоф механизми борми, тизим рақамлаштирилганми, умуман, таҳлил борми, бу тоифадаги болаларни уй-жой билан таъминлаш борасида (айнан молиялаштиришда) жорий йилда қандай муаммоларга дуч келинди-ю, кейинги йилда улар такрорланмаслиги учун қандай чоралар белгиланганлигига қизиқди.

Сўнгги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Рақамлардан кўряпмизки, келгуси йилда ҳам бу эътибор кучайса кучаядики, сусайтирилмайди – 18 триллион  сўмдан зиёд маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Жумладан, келгуси йилда 673 нафар чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш харажатлари учун республика бюджетидан 120 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.

Асосий вазифа ушбу маблағлар ҳақиқатда ўз эгасига тўлиқ етиб боришини таъминлаш билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича сенатор Э.Гадоев қуйидагиларга тўхталиб ўтди:

– мазкур Қонунининг мақсади, консолидациялашган бюджет тақчиллигини қоплаш манбаларини кенгайтириш, шунингдек 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг йил якунига қадар ўзлаштирилмай қоладиган айрим харажатларини мақбуллаштириш чораларини белгилашдан иборат;

– қўшимча харажатларни қоплаш манбалари билан таъминлаш зарурияти юзага келганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф миқдори 2 баробарга оширилиб, 12,0 триллион сўм ҳамда Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори 4,0 фоиз қилиб белгиланмоқда;

– қонун билан “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунда айрим харажатларни мақбуллаштириш ҳамда ушбу маблағларни, Қонунда Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари прогнози 34,1 триллион сўмни (тасдиқланганга нисбатан 2,2 триллион сўмга ошмоқда) ҳамда харажатлари 62,4 триллион сўмни (тасдиқланганга нисбатан 4,3 триллион сўмга ошмоқда) ташкил этиши кутилмоқда;

– Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадларини 2,3 триллион сўмга камайтириш ва харажатларини 1,2 триллион сўмга ошириш;

– 2022 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 23,0 триллион сўмга оширилмоқда;

– киритилаётган қўшимча харажатлар асосан ижтимоий соҳага 8,7 триллион сўм, (таълим соҳасига 1,4 триллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 0,5 триллион сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга 6,2 триллион сўм), иқтисодиёт тармоқларини молиялаштиришга 10,8 триллион сўм ҳамда 0,7 триллион сўм тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга тааллуқли;

– маҳаллалардаги аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган долзарб муаммолар ечими бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3,7 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилмоқда.

– хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлашга 644,0 миллиард сўм йўналтирилмоқда.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПҚ-60-сон Қарорига асосан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган қўшимча харажатлар учун 538,8 миллиард сўм йўналтирилганлигини таъкидлаб ўтди.

Мазкур бюджет масалалари юзасидан Сенат Раиси қуйидагиларга тўхталиб ўтди:

“Давлат бюджетини шакллантиришда ҳар бир масала синчиклаб ўрганилган, ҳар бир банд чуқур таҳлилларга асосланган. Барча муҳим жиҳатлар эътиборга олинган.

Бюджет дефицит (3%) билан шакллантирилганига қарамасдан (аслида кўплаб давлатларда бу амалиёт бор) унда бу гал ҳам ижтимоий йўналишларга устувор аҳамият қаратилганлигини (50%, 130 триллион: шундан, таълим 58,4, соғлиқни сақлаш 28,4 триллион , ижтимоий нафақа ва ижтимоий таъминот 33,1 триллион ) эътироф этишимиз керак. Бу жуда муҳим жиҳат. Ижтимоий соҳа дегани бу, аввало “инсон қадри” дегани. Умуман олганда Давлат бюджетини шакллантиришнинг бирорта босқичида ижтимоий харажатларни қисқартириш масаласи кун тартибида бўлмаган. Қайтанга халқимиз эҳтиёжларини қондиришга устувор аҳамият қаратилган.

Айтиш керакки, Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган. Бюджетни шакллантиришда Ҳукумат, вазирлик, идоралар, айниқса, ҳудудлар билан бевосита доимий иш йўлга қўйилган. Ҳудуд манфаатлари нуқтаи назаридан маҳаллий Кенгашларнинг ҳам фикри олинди.

Шу жиҳатдан йил давомида олиб борган ўрганишларимиз давомида аниқланган ва айнан бюджет омили орқали ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар Давлат бюджетида инобатга олинганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Хусусан, жорий йилда сенаторларимиз томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганиш давомида умумий қиймати 2,5 триллион сўмлик қарийб 1 000 га яқин муаммоли (канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш) масала аниқланиб, Ҳукуматга киритилган эди. Барча таклифларимиз атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал қилиш учун 800 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилиши белгиланди ва ушбу маблағлар бугун сиз билан бирга муҳокама қилаётган 2023 йилги Давлат бюджетида акс эттирилди.

Шуни ҳам айтиш керакки, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳозир ҳар доимгидан ҳам муҳим.

Агар ҳудудлар мисолида айтсак, фақат бюджетга боғланиб қолмасдан, мавжуд салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланишга эътиборни кучайтириш керак.

Бюджетни тасарруф этиш билан боғлиқ жараёнларда рақамлаштириш имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш зарур.

Эндиликда ҳар бир вазирлик бюджет ресурсларидан фойдаланишда мустақил бўлиб, айни пайтда уларнинг олдига аниқ вазифалар, конкрет кўрсаткичларга эришиш вазифаси ҳам қўйилади. Ҳамма ўз иши билан шуғулланади. Чиройли рақамлар ортидан қувиш, фақат ҳисоботларга берилиш энди бўлмайди.”

Мурожаатномада экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди:

Хусусан, бунда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши ҳамда сув тежовчи инновацион технологияларни қишлоқ хўжалигига жорий қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси тупроқ таркиби бузилиши, ерлар унумдорлигининг пасайиши, чўлланиш, сув етишмаслигининг олдини олиш мақсадида аграр соҳада экологик тоза ва ресурстежамкор инновацион агробиотехнологияларнинг яратилиши ва улардан самарали фойдаланиш борасида таклифларни ишлаб чиқиши кун тартибига киритилди.

Шунингдек, мазкур соҳага инвестицияларни жалб этиш масаласида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бу борада республикамиз ҳудудлари ўртасидаги ривожланиш борасидаги тенгсизликни қисқартириш, уларни бир маромда ривожлантиришга янгича ёндашувнинг жорий этилиши зарурлиги қайд қилиниб, Сенаторларга туман ва шаҳарларни тоифалаштириш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқиб, Ҳукуматга тақдим этиши топширилди.

Мурожаатда сенаторлар эътиборини қаратган яна бир муаммо – бу энергетика соҳасига тааллуқли бўлган масалалар бўлди.

“Халқ вакиллари сифатида мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишимиз лозим. Жумладан, тегишли қўмиталаримиз:

Янги энергия конларини очиш, мавжудларини ривожлантиришга парламентлараро ҳамкорлик орқали инвестицияларни жалб қилишга кўмак бериши;

Муқобил энергетикани ривожлантириш, “яшил иқтисодга” ўтиш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини ўрганиб бориши ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиши;

Хўжалик юритувчи субъектларда энергия тежамкорлигига эришиш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб боришлари лозим бўлади, дея тўхталиб ўтди Сенат раиси.

Мурожаатдаги яна бир асосий йўналиш - очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсатни олиб бориш масаласи бўлди.

Ўзбекистон ўз ташқи сиёсий фаолиятида мазкур тамойилларга қатъий риоя қилиб келаётганлиги, бироқ, бугунги мавжуд вазиятда ушбу тамойилларнинг аҳамияти янада ортиб бораётганлиги, Ўзбекистон ҳар қандай вазиятда фақат ва фақат ўз миллий манфаатлари, умумхалқ фикри ҳамда Конституциясига таяниши таъкидланди.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун муҳокамаси юзасидан Сенат раиси қуйидаги фикрлари билдириб ўтди.

– Албатта, ушбу Қонун ўз номи билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган. Мазкур йўналишнинг нечоғли долзарб эканлигини бугун ҳеч ким инкор қилмайди.

Бироқ, ҳамкасбларимизнинг фикрларида, тўғрироғи хавотир ва ташвишларида ҳам ўринли. Негаки, бу қонун инсон ҳуқуқлари, манфаатлари, қадр-қимматига бевосита дахлдор.

Мана масалан, профилактика суҳбати, деган тушунча белгиланяпти. Жуда яхши амалиёт. Лекин, бундай суҳбат қанча вақт давом этиши керак, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Профилактик суҳбат ўтказяпмиз, деб одамларни бесамар ушлаб туриш, вақтини олиш мутлақо нотўғри. Ваҳоланки, кўпгина давлатларнинг мазкур йўналишга оид қонунчилигида бу жиҳатлар аниқ кўрсатилган.

Шу каби айрим нормалардаги камчиликларга кўз юмиб бўлмайди. Қонуннинг шу кўринишда қабул қилиниши эртага янада жиддийроқ муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Айтиш керакки, Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган. Бюджетни шакллантиришда Ҳукумат, вазирлик, идоралар, айниқса, ҳудудлар билан бевосита доимий иш йўлга қўйилган. Ҳудуд манфаатлари нуқтаи назаридан маҳаллий Кенгашларнинг ҳам фикри олинди.

Шу жиҳатдан йил давомида олиб борган ўрганишларимиз давомида аниқланган ва айнан бюджет омили орқали ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар Давлат бюджетида инобатга олинганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим.

Хусусан, жорий йилда сенаторларимиз томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганиш давомида умумий қиймати 2,5 триллион сўмлик қарийб 1 000 га яқин муаммоли (канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш) масала аниқланиб, Ҳукуматга киритилган эди. Барча таклифларимиз атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал қилиш учун 800 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилиши белгиланди ва ушбу маблағлар бугун сиз билан бирга муҳокама қилаётган 2023 йилги Давлат бюджетида акс эттирилди, дея қайд этиб ўтди Сенат раиси Т. Нарбаева ўз нутқида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан