Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Танзила Норбоева: Мен яна бир бор барчангизни мамлакатимиз, хусусан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурий вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан
4.08.2022 12:43,  
25

"Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун масаласида Сенат раиси Танзила Норбоева қуйидаги фикрларни билдирди:

"Қонун ҳақиқатдан ҳам мамлакатимиз ривожининг бугунги босқичида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Кўзланган мақсадларга эришишда ички имкониятлар билан бир қаторда ташқаридан ҳам молиявий ресурсларни жалб қилиш бутун дунё давлатларида кенг тарқалган тажриба ҳисобланади.

Юқорида Президентимизнинг сўзлари келтирилди – “ташқи қарз ҳаммага ҳам берилавермайди, бунинг учун мамлакатнинг ташқи дунёдаги нуфузи ва унга нисбатан ишонч бўлиши керак”.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият кўз ўнгида ислоҳотларга интилувчи давлат, ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлмоқда. Бироқ, шундай бўлсада, ҳар соҳада аниқ ҳисоб-китоб ва табиийки мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши керак. Шу маънода, “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун ушбу йўналишдаги ишларимизнинг тўғри, ҳаққоний, манфаатли ва албатта очиқ, шаффоф бўлишига хизмат қилади.

Қонунда давлат қарзини бошқариш бўйича парламент ваколатлари ҳам белгиланяпти.

Давлат қарзини бошқариш стратегияси амалга оширилиши, жалб қилинган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, лойиҳалар натижадорлиги каби муҳим жиҳатлар доимий диққат марказимизда бўлади. Бу масала маҳаллий кенгашларнинг ҳам назоратида бўлиши керак.

Бу катта ишонч ва ҳар биримиздан алоҳида масъулият ва фаоллик талаб қилишини ўйлайманки ҳар бирингиз тўғри англаб турибсиз.

Шундай экан, мен яна бир бор барчангизни мамлакатимиз, хусусан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир дастурий вазифаларнинг ижро этилиши ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.  Қонун қабул қилинганидан кейин унинг ижроси билан боғлиқ тадбирларни мониторинг қилиб боришишимиз керак", дейди Норбоева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан