Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тақиқланган материалларни тарқатган ўқитувчи озодликдан маҳрум этилди
15.02.2022 08:16,  
522

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир ахборот бир зумда тарқалиши мумкин. Аммо кимлардир бу тизимдан ғаразли ниятларини амалга ошириш ҳаракатида бўлади.

Сўнгги йилларда виждон эркинлигини ҳар томонлама кафолатлаш ва фуқароларни ўз қарашларини эркин баён қилиши борасида ҳукумат томонидан ўзига хос майдон яратилиб, у ерда ҳар қандай киши позициясини намоён қилиши учун қулай шароит яратиб берилмоқда. Зеро, демократик жамиятни таъминлашни давлат ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Лекин бу имкониятлар ва яратилаётган шароитлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиб келаётган шахслар ҳам бор.  

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материалларни тарқатишда айбланган А.С.нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Суднинг ҳукмига кўра, А.С. ўзига тегишли бўлган “Redmi 4X” русумли телефон аппаратидан фойдаланиб, 2019 йилда интернет тармоғига уланиб, диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материалларни телефон аппарати хотирасига кўчириб олади. Хусусан, «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдували қори Мирзаев», «Содиқ Самарқандий», «Абдуллоҳ Бухорий», «Абу Ханифа» ва шу каби шахсларни «жиҳод», «ҳижрат» ва «шаҳид» амалларини бажаришга ундовчи диний маърузалари бўлган. Уларни уяли телефон аппарати хотирасида сақлаб келиб, интернет ёрдамида мазкур материалларни таниши Х.И.нинг «телеграмм» мессенжерига юбориш орқали тарқатганликда айбли деб топилган. 

А.С.томонидан суднинг ҳукмига нисбатан киритган апелляция шикояти Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилиб, суд ҳайъатининг 2022 йил 18 январдаги ажрими билан биринчи инстанция суди томонидан А.С.га оид жиноят ишини қонуний, асосли ва адолатли кўриб чиққан деб баҳоланиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. 

А.С. жиноят содир этган пайтда Қўштепа туманидаги умумий ўрта-таълим мактабида ўқитувчи сифатида ишлаган. Улуғ даргоҳда ишлаётган ўқитувчи наҳотки оқ ва қорани ажрата олмаган бўлса? Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар буни фош этмаганида юртимиз тараққиётига рахна солувчи бу материаллар қанчалаб одамларнинг қалбини заҳарлаган бўларди. Мактаб раҳбарияти, туман таълим тизими мутасаддилари бу ҳолатдан бехабар бўлгани эса жиддий хавотирга солади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан