Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Жаҳон банки гуруҳи президенти билан учрашди
5.11.2018 09:40,  
3

«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Акмал Бурҳонов Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким билан норасмий учрашув ўтказди, дея хабар қилди марказ матбуот хизмати.

Учрашув 1−2 ноябрь кунлари Пекинда очиқлик, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда дунёда қашшоқликни қисқартириш масалаларига бағишланган халқаро форум якунлари бўйича бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган суҳбатда Жим Ёнг Ким Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ўзгаришларга юқори баҳо берди ва Жаҳон банки гуруҳининг келгусидаги ҳамкорликларга тайёр эканлигини изҳор этди. Шунингдек, у мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевга ўз саломлари ва илиқ тилакларини етказиб қўйишларини сўради.

Халқаро форум ишида қашшоқликни қисқартириш ва барқарор тараққиёт мақсадлари масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинди. Бундан ташқари, мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича Хитой томонидан ишлаб чиқилган концепция, шунингдек қашшоқликни қисқартириш бўйича дунёнинг илғор инновацион амалиёти, глобал молия институтларининг роли ва улуши масалалари муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди.

Форум доирасида Акмал Бурҳонов ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати бўйича Ўзбекистон амалиёти тўғрисида маълумотлар берди. Жумладан, марказ директори ижтимоий соҳаларни ривожлантириш 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишларидан эканини таъкидлади. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича давлат сиёсати иштирокчиларга қадар етказилди.

Форумда ХХР раиси ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш номидан табрик нутқлари ўқиб эшиттирилди. Бундан ташқари, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким кириш нутқи билан иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан