Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа дастурида ўғил болалар ўртасида сабля йўналишида баҳслар ўтказилди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров мусобақадаги барча рақибларини мағлуб этган олтин медалга сазовор бўлди.
У мусобақа Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва Германияни мағлуб этишга учратди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, бу мустақил Ўзбекистон тарихига Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қиличбозлик йўналиши бўйича жаҳон чемпионатларидаги биринчи олтин медаль сифатида тарихга кирди.