Тарки одат-амри маҳол ёхуд Facebook'​дан озод бўлишга биринчи қадам (Қўлланма!)

Тарки одат-амри маҳол ёхуд  Facebook'​дан озод бўлишга биринчи қадам (Қўлланма!)

Тан олиш керак, мен Facebook​ билан шахматга ружу қўйганман ва бу бошқа ишларимга халақит қилади, деб ёзмоқда блогер Сардор Салим.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, одам Facebook​, Телеграм ва айниқса Facebook​ каби ижтимоий тармоқларга ёки ўйинларга кўп вақт кетгазётган бўлса, демак бу ижтимоий медиа унинг муайян (ва балким, ўзи ҳам англамаётган) ички эҳтиёжларини қондиряпти. Масалан, ФБ кимгадир ҳаётида етишмаётган мулоқотни беради, «тан олинмаган гений» (сиёсатчи, inflyunser​ ва ҳкзлар) лайклар орқали ўз қадрини (self-esteem​) оширади, қизлар очиқ фотолари орқали ўзини севилгандек ҳис қилади.

Хуллас, ижтимоий тармоқларда (ўйин, ТВ, ва ҳкз) меъёридан ортиқ вақт кетгазяпсизми, билингки, сизда муайян психологик бўшлиқ бор, кўнглингиз реал ҳаётдан негадир тўлмаяпти.

Одам мана шу психологик бўшлиқнинг асл сабабларини топиши учун ФБни жиловлаши керак. Лекин жиловлолмайди, ирода ҳам, ўзига-ўзи сўз беришлар, душанбадан янги ҳаёт бошлашлар ҳам ёрдам бермайди.

Кўп қийналиб, интернет билан боғлиқ ёмон одатларни жиловлашнинг гарантияланган усулни топдим:

1) Компьютерга ColdTurkey​ дастурини ўрнатасиз (Юклаш:https://bit.ly/2m5Kqrz). Қайси сайтга ёки дастурга ружу қўйган бўлсангиз, шуни блоклайсиз. Тўлиқ, қисман, муайян вақтга блоклаш опциялари бор. Масалан, компда Facebook​'дан кунига 20 дақиқа фойдаланишим мумкин, кейин автомат блокланади.

2) Андроид смартфонга AppBlock - Stay Focused application​ ўрнатасиз (Юклаш: https://bit.ly/2kytutc). Телефондан ҳам сайт ва аппларни блоклайсиз. Масалан, мен Телеграмни ва Chrome browser​'ни кунига 5 дақиқага рухсат берганман (фавқулодда ҳолатлар учунгина).

3) Компьютерга ChronoControl​ ўрнатасиз (https://drive.google.com/open…). Бу дастур ҳар 50 дақиқада компьютерни блоклайди (кўз ва мия дам олиши учун).

Бу учта илова сизга озгина ўзингизга келиб олишингизга ёрдам беради. Лекин психологик бўшлиқ ҳали ҳам бор, буни устида ишлаш керак.

4