Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсуми учун қанча маблағ ажратилади?
10.02.2023 09:14,  
10

2023 йилги туман ва шаҳар бюджетларида ташаббусли бюджет учун жами 2,0 трлн сўм маблағ кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 трлн сўми 1-мавсумда ажратилади.

Бундан ташқари, 2023 йил бошига маҳаллий бюджетларда шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи маҳаллий ҳокимликлар томонидан Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилади.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, шунда 1-мавсум учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида жами 1,7 трлн сўм маблағ шаклланиши ва ушбу маблағларнинг овоз бериш жараёни бошлангунига қадар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

2023 йил 9 феврал ҳолатига Фуқаролар ташаббуси жамғармаларида 899 млрд сўм маблағ шаклланган.

Умуман олганда жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун 2023 йилда бюджетдан жами 8 трлн сўм маблағлар йўналтирилиши мўлжалланган.Шундан:

2 трлн сўм – “Ташаббусли бюджет” жараёнлари учун туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;

320 млрд сўм – “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар бюджетларида режалаштирилган;

4 трлн сўм – “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш учун.

Шу билан бирга, жорий йилда маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 30 фоизи ҳисобига 1,7 трлн сўм миқдоридаги маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан