Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Tashkent City” боғи сотилади
24.03.2022 18:00,  
130

“Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–168-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан бўш турган давлат объекти ёки ерлар аниқланиб:

— 2 000 квадрат метргача объектлар – ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқарилади;

— қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар – “Yerelektron” тизими орқали юборилган онлайн-буюртманома 3 кунда тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ижобий хулоса бўлганда, 2 ҳафтада онлайн-аукционга чиқарилади;

Вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг, 3 ойдан кўп фойдаланилмасдан бўш турган объектлар уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади.

— 2023 йил 1 апрелгага “Universal Mobile Systems” МЧЖни хусусийлаштириш чоралари кўрилади.

“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 25 та дон корхонаси 2022 йил 1 июлгача, қолганлари эса жорий йил якунигача босқичма-босқич савдога чиқарилади.

2022 йил якунигача “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади.

2023 йил 1 июлгача АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агро банк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖларнинг акциялари фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилади.

Хусусийлаштиришда бошланғич нархни эълон қилмасдан талабгорларни музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотиш услуби жорий этилади.

Қарор билан оммавий савдолар орқали сотиладиган 1501 та кўчмас мулк объектлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга “Tashkent City” боғи ҳам киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан