Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tashkent City ҳудудида "Мадам Тюссо" музейи нусхаси иш бошлади
17.10.2019 12:21,  
315

Лондондаги "Мадам Тюссо" музейининг кичик намунаси энди пойтахтимизда, Tashkent City ҳудудида иш бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Сиз бу ерда дунёга машҳур инсонларнинг мум ҳайкалларига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Яқинда унга халқимизнинг севимли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг мум ҳайкали ҳам келтирилади.

Музей Tashkent City’даги Планетарийда жойлашган.

Ҳозирча музейда Мерилин Монро, Жонни Депп (Жек Чумчуқ), Чарли Чаплин, Роуэн Аткинсон (Жаноб Бин), Арнольд Шварцнегер (Терминатор), Брюс Уиллс, Майк Тайсон, Елизавета II, Дональд Трамп, Марк Цукерберг, Алберт Эйнштейн, Билл Гейтс мум ҳайкаллари мавжуд.

Музей ходимларининг айтишича, ҳинд ва турк актёрларининг мум ҳайкаллари ҳам яқин орада келтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан