Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташкилотлар 10 кунда 2 минг мартадан кўп меҳнат қонунчилигини бузди
12.03.2020 12:36,  
347

Ташкилот ва идораларда иш вақти меъёрларига қатъий амал қилинишига эришиш, ходимларнинг иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунлари ишга жалб этилишига барҳам бериш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Давлат меҳнат инспекцияси томонидан тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, келиб тушган мурожаатлар асосида мониторинглар ўтказилиб, қонун бузилишига йўл қўйган масъулларга нисбатан жазо чоралари кўрилган.

2020 йил март ойи ҳолатига кўра, Давлат меҳнат инспекцяси томонидан 3993 марта мониторинг ўтказилди. Ўрганишлар 2450 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганини кўрсатди. Шуларнинг 1716 тасида ходимлар иш вақтидан ташқари ишга ҳамда 734 тасида дам олиш кунлари ишга жалб этилган.

Натижада 5261 та ташкилотга ёзма огоҳлантириш, 465 тасига ёзма кўрсатма берилган бўлса, 49 таси жаримага тортилган.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекциясининг бу каби мониторинг тадбирлари давом эттиришини маълум қилди.

Агар сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, Давлат меҳнат инспекциясининг dmi.mehnat.uz мурожаатлар cайти, 1176 – қисқа рақамли ишонч телефони ҳамда @mehnathuquqbot махсус телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан