Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Хитойда COVID-19'га қарши янги тартиб жорий этилганлигидан огоҳлантирди

Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Хитойда COVID-19'га қарши янги тартиб жорий этилганлигидан огоҳлантирди

Пекинга келувчилар учун 2021 йил 19 январдан карантин муддати 28 кунгача узайтирилди. Бошқа шаҳарлар орқали у ерга келинганида, яна 7 кун кузатувга олинади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг турли ҳудудларида, жумладан, Пекин шаҳри аҳолиси ўртасида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари рўй бергани муносабати билан Хитойда бўлиб турган ва мазкур мамлакатга боришни режалаштираётган ватандошларни огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, хориждан Хитойнинг бошқа шаҳарлари орқали Пекинга кирмоқчи бўлганлар пойтахтга киришдан олдин ўша шаҳарларда 21 кун карантинда бўлади. Пекинга етиб келгач, уларнинг саломатлиги 7 кун давомида яна кузатувга олинади. Шунингдек, Ўзбекистонга қайтган ва ўқишни/меҳнат фаолиятини давом эттириш мақсадида Хитойга қайтишни режалаштираётган ватандошларларга таълим муассасаси/иш берувчи билан боғланиб, ўзларининг Хитойга қайтишлари бўйича маслаҳатлашиб олишлари тавсия этилмоқда.

Бундан ташқари, Хитойдан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган ватандошлар Sиан–Тошкент–Sиан йўналишида чартер ҳаво қатновларини амалга ошираётган Хитой авиакомпанияси хизматларидан фойдаланиш тавсия қилинган. Талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабалар учун авиачипта харид қилишда чегирма мавжуд.

Ўзбекистон фуқаролари шунингдек, ХХРдан Сеул шаҳрига (Корея Республикаси) етиб олиши ва аеропортнинг транзит ҳудудидан чиқмаган ҳолда ҳафтанинг ҳар жума куни Узбекистан Аирвайс амалга ошираётган Тошкент–Сеул–Тошкент рейслар орқали Ўзбекистонга қайтишлари мумкин.