Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
2.10.2019 11:43,  
681

Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши ва уларнинг натижасида содир бўлган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудудларни тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси берган маълумотга таяниб, Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

«Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбонига айланган. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Шу сабабли Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақиради ва мамлакатнинг Нью-Деҳли шаҳридаги элчихонаси телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан