Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди
4.05.2022 12:55,  
68

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган отишма ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хабар бермоқда ТИВ. «Чегарадаги вазият тинчлигича қолмоқда, жанубий чегараларни ҳимоя қилиш одатдаги режимда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ўзбек чегарачиларининг ўлимига сабаб булганлиги айтилаётган отишма ҳаҳидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди. Ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Келтирилишича, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир. Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади», — дейилади хабарда.

Вазирлик оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилиш, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан