Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Самарқандда ўтказиладиган афғонлараро учрашув юзасидан баёнот билан чиқди
24.07.2019 14:03,  
4

Ўзбекистон Дохадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолюцияни қўллаб қувватлайди.

Ўзбекистон томони инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаган ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдирган.

“Самарқанд учрашуви ўтказилишининг аниқ вақти афғонлараро музокараларнинг барча иштирокчилари билан келишилганидан сўнг эълон қилинади”, - дейилади ТИВ расмий баёнотида.

Хабарда Ўзбекистон томони Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғон халқи ва унинг раҳбарлигида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги ўзининг принципиал мавқеини тасдиқлаши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Толибон" Ўзбекистонда ўтказиладиган афғонлараро учрашувга таклиф этилмагани хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан