Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Томскдаги ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди
21.01.2020 13:51,  
776

Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси Томск областида юзага келган ёнғин бўйича қўшимча маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 21 январга ўтар кечаси Томск области, Асиновский тумани, Причулимский посёлкаси, Свобода кўчаси, 1/3 уй манзилида жойлашган бир қаватли ёғочдан ясалган қурилиш биноси ёниб кетган.

Ёғочни қайта ишлаш корхонаси ишчилари яшаган ушбу бинода 10 кишининг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.

Ҳалок бўлганларнинг шахслари аниқланмоқда. Икки жабрланган ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар енгил жароҳат олган ва тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин жавоб берилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, дейилади хабарда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан