Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлигида ЕИ ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, Буюк Британия, Япония ва АҚШнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди
19.03.2022 12:06,  
132

Бугун Ташқи  ишлар  вазирлигида  ЕИ  ва  унга  аъзо  давлатлар,  шунингдек,  Буюк  Британия,  Япония  ва  АҚШнинг  дипломатик  ваколатхоналари  раҳбарлари  билан  уларнинг  ташаббуси  асосида  учрашув  бўлиб  ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, хорижий  дипломатик  миссиялар  раҳбарлари  Украинадаги  вазият  бўйича  ўз  қарашлари  ҳақида  маълумот  бердилар  ва  халқаро  ҳамжамиятнинг  ўт  очишни  тезда  тўхтатиш,  конструктив  музокаралар  жараёнини  ўтказиш  ва  ушбу  мамлакатда  халқаро  гуманитар  ҳуқуқни  таъминлаш  бўйича  саъй-ҳаракатларини  давом  эттириш  муҳимлигини  таъкидладилар.

 Ўзбекистон  томони  республиканинг  ушбу  масала  бўйича  вазмин  ва  бетараф  ёндашув  ҳамда  вазиятни  сиёсий  ва  дипломатик  йўл  билан  ҳал  қилишга  чақириқни  кўзда  тутадиган  ўзгармас  позициясини  билдирди.

 Ўзбекистон  Россия  билан  стратегик  шериклик  ва  иттифоқчилик  муносабатларини  ўрнатгани,  Украина  билан  ҳам  ўзаро  манфаатли  ҳамкорликни  ривожлантириб  бораётгани  алоҳида  таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан