Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТАСС: Туркия ҳукумати Россиянинг "Мир" тўлов тизимига, мамлакатда муқобил вариант топмоқчи
25.09.2022 20:24,  
34

Туркия ҳукумати 26 сентябрь куни Президент Режеп Таййип Эрдоған бошчилигидаги йиғилишда мамлакат иқтисодиётидаги вазиятни муҳокама қилади, шу жумладан учрашувда республикада Россиянинг "Мир" тўлов тизимининг банк карталаридан фойдаланиш ва мумкин бўлган альтернативалар масаласини кўтаради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Анқарадаги манбалар хабарига асосланиб ёқмоқда.

23 сентябрь куни Эрдоған Молия вазирлиги ва Марказий банк раҳбарлари, шунингдек, Туркиянинг етакчи банклари раҳбарлари билан Республикада "Мир" тўлов тизимидан фойдаланиш бўйича ёпиқ йиғилиш ўтказди.

Учрашув деярли олти соат давом этди. Унда, шу жумладан Россия тўлов тизимига мумкин бўлган альтернативалар муҳокама қилинди. Учрашувда қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинмади.

Бугунги кунда Ziraat Bankasi, VakifBank ва Halkbank давлат банклари Туркиядаги Россиянинг "Мир" тизими билан ҳамкорлик қилмоқда. Олдинроқ,Туркиянинг иккита кредит ташкилоти — Isbank ва Denizbank Мир карталарига хизмат кўрсатишни рад этишган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан