Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​ТАТУда абитуриентлардан ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилиш йўлга қўйилди
28.06.2016 13:54,  
9

Тошкент ахборот технологиялари университетига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар ўз уйларидан чиқмаган ҳолатда қабул комиссиясига ҳужжатларни электрон шаклда юбориш имкониятига эга бўлдилар. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар берди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Тошкент Ахборот технологиялари университетининг бакалавр босқичига ўқишга кириш учун ҳужжатларни электрон шаклда юбориш” электрон хизмати пилот лойиҳа тарзида ишга туширилди.

Мазкур хизмат орқали абитуриентлар ТАТУга ўқишга кириш учун керакли ҳужжатларни ва ариза шаклини қабул комиссиясига шахсан бормасдан туриб топширишлари мумкин. Мазкур пилот лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, ушбу электрон хизматни барча олий таълим муассасаларида жорий қилиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан