Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги учинчи жанг муддатдан аввал якунланди

Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги учинчи жанг муддатдан аввал якунланди

Ҳозиргина Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган бокс оқшоми якунланди.

Кечанинг марказий жангида супеоғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши рингга кўтарилди. 12 раундга мўлжаллаган баҳснинг 11 уч дақиқалигида Тайсон рақибига жуда кучли зарба йўллади ва нокаут қилди.

Шу тариқа, Тайсон учинчи жангда ҳам Деонтейни мағлуб этди.