Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тайванлик талабанинг кўзларини ёввойи бактериялар еб ташлади
20.03.2017 14:13,  
67

Тайванлик талаба контакт линзаларни қандай ишлатишни билмагани ёки ҳаддан зиёд дангасалиги туфайли ўзининг кўз олмасидан айрилди. Бу ҳақда Daily Mail  хабар берди.

Ofталмологлар линза тақувчиларга гигиена қоидаларига риоя қилишларини маслаҳат беради. Линзалар тозаланиши учун ҳар куни кечаси махсус суюқликка солиб қўйилиши, чўмилаётганда эса кўздан олиниши зарур.

Тайванлик 23 ёшли Лиан Као еса бу қоидаларнинг бирортасига ҳам риоя қилмаган. Ярим йил мобайнида кўздан олинмаган контакт линзаларнинг ички томонида хавфли бактериялар тўпланиб борган. Қизнинг кўз олмаси ёввойи микроблар томонидан еб қўйилгач, унинг кўзи ожиз бўлиб қолди.

Ҳозирда Тайбей клиникаси шифокорлари Лиан Каога камдан-кам учрайдиган касаллик – кўз мугуз пардасининг яллиғланиши ташхисини қўйди. Касаллик бир неча йил давомида ривожланиши мумкин.

Тайбей шифохонаси бош ofталмологи контакт линзалардан фойдаланувчиларнинг турли касаллик билан оғриши эҳтимоли кўзойнак тақувчиларга нисбатан кўпроқ эканлигини айтиб, қолганларни огоҳлантирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан