Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
11.02.2023 17:54,  
5

“Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача:

тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади; 

йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январгача тегишли мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.  

Шунингдек, Президент қарорида назарда тутилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши 2024 йил 1 январгача узайтирилди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан