Франция президенти Эммануел Макронга қарши намойишлар бутун дунё бўйлаб тарқалди - мусулмон давлатларида намойишлар бўлиб ўтди, Франция раҳбарининг суратлари ва мамлакат байроқлари ёқилди. Иордания, Қатар, Кувайт ва Туркияда шу ҳафта француз товарларига бойкот эълон қилинди, баъзи дўкон эгалари уларни пештахталардан олиб ташлади.
Президент Макрон Ислом инқирозга учраган деб эълон қилганидан ва Франция Республикасининг дунёвий қадриятларини радикал исломдан ҳимоя қилишга чақиргандан кейин норозиликнинг асосий тўлқини тарқалди. "Биз карикатура ва расмлардан воз кечмаймиз", - деди Макрон 16 октабр куни Парижнинг чекка қисмида радикал исломчи томонидан боши кесилган ўқитувчини хотирлаш маросимида.
Макроннинг сўзларидан сўнг ислом дунёсининг бир қатор давлатлари раҳбарлари ғазабланган баёнотлар беришди - уларнинг ҳаммаси Елисей саройида ёқилган исломофобияга қарши курашишга чақирдилар. Ҳаммасидан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг баёноти ошиб тушди: у француз ҳамкасбига “психикасини даволашни” тавсия қилди. Эрдоғаннинг сўзлари фонида турк лираси АҚШ долларига нисбатан тарихий минимумга пасайди: 1 доллар 8 лирага чиқди. Бунга жавобан Европадан норози овозлар янгради: кўплаб Европа сиёсатчилари Макронга бирдамлик билдирдилар ва Туркия раҳбарига унинг Франциядан товарларни бойкот қилиш чақириқлари Европа Иттифоқи билан тузилган шартномаларга зид эканлигини эслатдилар. Gazeta.ru нашри дунёда Макронга қарши уюштирилаётган намойишлар ҳақида фотожамланма тайёрлади.

Фото: Mohammad Panir Hossain / Reuters
Даккада Эммануел Макронга қарши намойишлар, Бангладеш. 2020 йил 30 октябр

Москвадаги намойишлар, Россия. 2020 йил 30 октябр

Фото: Ibraheem Abu Mustafa / Reuters
Фаластиндаги намойишлардан лавҳа. 2020 йил 30 октябр

Даккада Эммануел Макронга қарши намойишлар, Бангладеш. 2020 йил 30 октябр

Фото: Feisal Omar / Reuters
Могадишодаги намойишлар, Сомали. 2020 йил 30 октябр

Фото: Mohammed Salem / Reuters
Фаластиндаги намойишлардан лавҳа. 2020 йил 30 октябр

Фото: Feisal Omar / Reuters
Могадишодаги намойишлар, Сомали. 2020 йил 30 октябр

Фото: Mahesh Kumar A / AP
Ҳайдарободда ҳам Макронга қарши намойишлар ташкиллаштирилди, Ҳиндистон. 2020 йил 30 октябр

Фото: Ibraheem Abu Mustafa / Reuters
Фаластиндаги намойишлардан лавҳа. 2020 йил 30 октябр

Фото: Mohammed Salem / Reuters
Фаластиндаги намойишлардан лавҳа. 2020 йил 30 октябр

Намойишлар Индонезияда ҳам бўлмоқда. 2020 йил 30 октябр

Фото: Danish Ismail / Reuters
Шринагардаги намойишлар, Ҳиндистон. 2020 йил 30 октябр

Теҳронлик муслималар намойишда, Эрон. 2020 йил 30 октябр