Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Текширилган 45 та йўл қурилиш объектининг 27 таси меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланди
16.03.2022 20:24,  
71

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзйўлинспекция» бошқарма бошлиғи Дилшод Ахунжанов маълум қилди.

Ўтган йил давомида автомобиль йўлларидаги 7078 та объектда назорат ишлари ўтказилди. Жумладан:

қурилиш объектларида – 83 та;

реконструкция қилиш объектларида – 167 та;

мукаммал таъмирлаш объектларида – 184 та;

жорий таъмирлаш объектларида – 3687 та;

сақлаш объектларида – 2075 та;

кўкаламзорлаштириш объектларида – 181 та;

обод қишлоқ ва обод маҳалла объектларида – 346 та;

йўл қурилиши материаллари ишлаб чиқариш объектларида – 244 та;

табиий офат оқибатларини бартараф этиш объектларида – 53 та;

йўл қопламасини қазиш ва қайта тиклаш объектларида – 46 та;

бошқа объектларда – 12 та.

 Мазкур объектлардаги назорат ишлари натижасида 11949 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 7324 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

11489 та қоида бузилиш белгиланган муддатларда бартараф этилишига эришилди. 281 та кўрсатмалардаги 465 та қоида бузилишлар ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган.

Назорат қилиш ишлари натижасида 189 та ҳолат бўйича 6512,36 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди.

Қўпол равишдаги қоидабузилишларга йўл қўйган ва инспекторлар томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99- ва 147-модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 254 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Бугунги кунда судлар томонидан 227 таси бўйича 271,24 млн.сўм ундирилган.

Шу каби 36 та ҳолатда шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди. Қоида бузилишлар бартараф этилмаган 7 та ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Сунъий иншоотлар, яъни кўприк ва йўл ўтказгичлар  ҳолатини назорат қилиш ишлари бўйича маълумот берадиган бўлсак, 2021 йил давомида уларнинг 245 та шундай объектларда назорат қилиш ишлари ўтказилди. Натижада 483 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, сақловчи ва пудратчи корхоналарга 152 та ёзма кўрсатма берилди. 2,8 млн сўм миқдоридаги сифатсиз бажарилган ишлар ҳисоботдан чиқарилди. Мазкур ҳолатлар бўйича талабнома, шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш каби ва бошқа чоралар кўрилди.

Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат қилиш бўйича:

244 та йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда (жумладан, 135 та асфальтобетон цехи, 16 та темирбетон цехи, 46 та тош майдалаш ва саралаш цехлари, 23 та карьер, 24 та синов лабораториялар, 3 та органик-минерал аралашмаларни ишлаб чиқариш корхоналарида) назорат қилиш ишлари ўтказилган. Натижада 281 та қоида бузилиш холати аниқланди  ва уларни бартараф этиш бўйича лозим чоралар кўрилди.

Шунингдек, қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган 31 та ҳолат бўйича масъул ходимларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

Лаборатория синов ишлари ўтказиш бўйича:

Ҳисобот даврида 45 та йўл қурилиш объектларида сифат даражасини аниқлаш бўйича 4464 та синов ишлари ўтказилди. Натижада 40 та синов баённома хулосаларида – 27 та объектда бажарилган йўл қурилиш ишлари, меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланиб, ваколатли органларга маълумотнома киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан