Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Теле ва радио дастурларни қайта узатиш хизматлари бозоридаги рақобат қонунчилиги талабларини бузган яна бир монопол ташкилотга иш қўзғатилди
8.06.2022 12:24,  
123

Теле ва радио дастурларни қайта узатиш хизматлари бозоридаги рақобат қонунчилиги талабларини бузган монопол «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси.

️"Ўзбекистон Кабел Телевидениеси" МЧЖ кўрсатган хизматлар нархлари Республикада IP-телевидение фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг норозилигига сабаб бўлди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси ҳолатни ўрганиб чиқди.

«Ўзбекистон Кабел Телевидениеси» корхонаси хорижий телеканалларнинг теледастурлар пакетини шакллантириш ҳамда уларни Ўзбекистонда кабел ва IP-телевидение фаолиятида ишловчиларга тарқатиш хизмати бўйича товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган.

Махсус комиссия томонидан мурожаатда қайд этилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиб, бозорда устун мавқега эга корхона — «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси»га нисбатан иш қўзғатилди.

«Жамият томонидан адолатсиз нарх қўлланилганлиги ва рақобат қонунчилиги талаблари бузилганлиги ҳолатларини бартараф этиш бўйича қарор ва кўрсатма берилди. Натижада нархларни сунъий ошириш ҳолатига чек қўйилди ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, қўзғатилган иш якуни бўйича, махсус комиссия томонидан «Ўзбекистон Кабел Телевидениеси» МЧЖга хизматлар нархларини тартибга солиш органида тасдиқлаш (декларация қилиш) ҳамда келгусида ишларни қонунчилик талаблари доирасида давом эттириш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан