Телефонларнинг IMEI кодларини бошқа шахслар паспортига рўйхатдан ўтказиб келган жиноий гуруҳ ушланди

Телефонларнинг IMEI кодларини бошқа шахслар паспортига рўйхатдан ўтказиб келган жиноий гуруҳ ушланди

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг ёзи бошидан буён хориждан учиб келган фуқаролар телефонларининг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимида муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги бошқа шахсларнинг паспорт маълумотлари билан телефонларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов-суриштирув олиб борилаётганини, Давлат божхона қўмитаси IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда юзага келаётган муаммолар бўйича текширув ўтказаётганини маълум қилганди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги IMEI кодлар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ички ишлар органларига мурожаат қилишга чақирганди.

Бошқаларнинг паспорт маълумотлари билан IMEI кодини рўйхатдан ўтказаётганларга нисбатан тергов олиб борилмоқда

Давлат божхона қўмитаси томонидан хабар берилишича, ушбу муаммоли масала юзасидан бир қатор чоралар амалга оширилди. Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг 1108 қисқа рақамли ишонч телефони орқали мазкур масала юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши йўлга қўйилди.

Ҳукумат охирги уч ойда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш учун қанча олгани маълум бўлди

Шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида рўйхатдан ўтмаган мобил қурилмаларни Ўзбекистон давлат чегараси орқали ҳаракатланган фуқароларнинг номларига ноқонуний йўллар билан рўйхатга қўйиш, шахсларга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиб, сақлаб, улардан ғаразли ниятларда фойдаланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

IMEI кодини рўйхaтдaн ўткaзиш учун тўловларни бекор қилиш таклиф этилди

Аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р. билан тузган ўзаро жиноий режага кўра, қўшни давлатларга ўтиб, у ерда Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароларининг паспорт маълумотларини телефон ёрдамида расмга туширган. Шундан сўнг, улар паспортлар расмларини Telegram орқали юбориб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмаларни UzIMEI тизими орқали ушбу фуқаролар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келган.

«Мақсад фойда келтиришми ёки халқни соғин сигирдек соғишми?»

Қайд этилишича, биргина фуқаро М.Б.нинг телефони кўздан кечирилганда унинг хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги аниқланган. У паспорт маълумотларини йиғиб, жиноий шериги О.А.га етказиб берганлиги учун ҳар бир паспортга 5 доллардан ҳақ олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-2-моддасининг 2-қисми «а» ва «в» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилган шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.